Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бу кутубхонамдаги охирги расм». Дима Қаюмнинг машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушди

«Бу кутубхонамдаги охирги расм». Дима Қаюмнинг машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушди

Фото: Дима Қаюм

Риштонлик Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм)нинг хайрия билан қурган «Халқ кутубхонаси» яна бузилишга тушди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

«МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ учун бу кутубхона керак эди!

Аввал жой бериб кейин бузиш керак эди...

Кўплаб ёшларнинг зиё маскани эди!

Китоб ўқи, билимли бўл, дейдилар лекин қани ўша инсон? Майли, бузилишга қарши эмасман лекин...

Бу расм кутубхонамдаги охирги расм.

Лекин курашаман охиригача.

Ё ҳаммаси ё ҳечнима!

Афсус, Афсус...», дея ёзиб қолдирган Дима Қаюм.


Мавзу доирасида: Бизга ҳам «Митхун»лар керак!


Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил муқаддам ҳам Риштонлик тадбиркор Дилшод Болтабоев «Фейсбук»даги саҳифасида туман «Деҳқон бозори» МЧЖ томонидан бозор ҳудудида қурилган халқ кутубхонасини 10 кун муддатда бозор ҳудудидан кўчириш юзасидан огоҳлантириш хати келганини маълум қилган эди.

Ушбу огоҳлантириш юзасидан Дима Қаюм Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатнома йўллаган эди. Унинг мурожаатномаси Президент матбуот хизмати томонидан беэътибор қолмаган ва алоҳида назоратга олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг