Бугун баъзи ҳудудларда шамол кучаяди, момақалдироқ бўлади
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда деярли ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикада баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 17-22° илиқдан юқори бўлмайди.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 18-20° илиқгача исийди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter