Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бугун давр бизга ҳозирга қадар лотин ёзувида иш юритишда «қўлимизни боғлаб келган» нодурустликлардан қутулиш имкониятини берди» – профессор Ёрқинжон Одилов

«Бугун давр бизга ҳозирга қадар лотин ёзувида иш юритишда «қўлимизни боғлаб келган» нодурустликлардан қутулиш имкониятини берди» – профессор Ёрқинжон Одилов

Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори, профессор Ёрқинжон Одиловнинг айтишича, дунё тажрибасидан маълумки, мавжуд алифболарнинг ҳеч бири мукаммал эмас, ҳар қайси алифбо ифода имкониятига қараб тилдаги товушларни ифода этади.

«Шундай экан, биз энг мукаммал алифбони яратамиз ёки яратишимиз керак, қабилидаги муддао ўринсиз. Шу маънода амалдаги ўзбек-лотин алифбоси ҳам ўта мукаммаликка даъво қилолмайди, шу билан бирга, чорак асрдан зиёд вақт мобайнида ўзбек халқига хизмат қилиб келди. Ана шу вақт оралиғида унда муайян нотамомликлар борлиги ҳам аёнлашди. Бугун давр бизга мазкур нотамомликларни тўғрилаб олиш, ҳозирга қадар лотин ёзувида иш юритишда «қўлимизни боғлаб келган» нодурустликлардан қутулиш имкониятини берди», – деди Ёрқинжон Одилов.

Олим амалдаги алифбода ў, ғ ҳарфларини компьютерда ёзиш учун бир нечта ортиқча амалларни бажариш лозимлигига эътибор қаратмоқда.

«Бундай ортиқча амаллардан қочиш ёки кўпинча ў, ғ ҳарфларидаги ʼ белгисини ʼ – апостроф деб тушунилиши натижасида Ўзбекистон, ўзбек, ўлка, Ғайрат, ғалаба, ғолиб каби имловий хатолар болалагандан-болаламоқда. Яна бир жиҳат: она тили таълимда агар урғу тушган бўғин таркибида ў, ғ ҳарфлари бўлса, бу ҳарфлардаги ʼ белгиси билан урғу белгиси ёнма-ён жойлашади ҳамда сўзни ва урғу тушган бўғинни илғаш қийинлашади. Ушбу ҳарфларнинг ёзма шакли эса айни ҳарфларнинг амалдаги ёзма шакллари билан яқинлиги сабабли 1-синф ўқувчиларининг уларни ўзлаштиришига тўсиқ бўлмайди.

Алифбомиздаги ш, ч ҳарфий бирикмаларини бир товуш – бир ҳарф тамойилига мувофиқ тузатиш зарурлигини кўрсатди; тўғри, шу вақтга қадар бу ҳарфий бирикмалардан фойдаланиб келдик, аммо қўш ҳарфлилик муаммоси «Имло қоидалари»га турли истисноларни киритди. Мўътабар, мўътадил, мўъжаз, мўъжиза сўзларининг тутуқ белгиси қўйилмай ёзилиши ҳам «Имло қоидалари»га киритилган истиснолардан биридир.

Ўзбек тилидаги Исъҳоқ, асъҳоб сўзларини Исъҳоқ, асъҳоб тарзида тўғри ёзиш учун, албатта, с ва ҳ ҳарфлари орасига тутуқ белгиси қўйилиши керак бўлиб, бу ҳам амалдаги алифбони ўзлаштиришда, айни алифбода тўлиқ иш юритишда қийинчилик туғдирар эди», – деди Ёрқинжон Одилов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг