Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳам Ўзбекистонда 40 даражагача иссиқ сақланиб қолади

Бугун ҳам Ўзбекистонда 40 даражагача иссиқ сақланиб қолади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.
 
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-37 даража бўлади.
 
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг