Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Самарқанднинг 3 та туманига янги ҳоким келди. Вилоят бош солиқчиси ҳам алмашди

Бугун Самарқанднинг 3 та туманига янги ҳоким келди. Вилоят бош солиқчиси ҳам алмашди

Бир муддат аввал Шу кунга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Шунқор Худойбердиевнинг Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоятнинг икки тумани – Тойлоқ ва Ургут туманларига ҳам янги ҳокимлар тасдиқланди.

Жумладан, 2018 йил август ойидан буён Тойлоқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Бобоназаров Баҳодир Қодирович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Раҳматуллаев Беҳзод Раҳматуллаевич Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

2020 йил ноябрь ойидан буён Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Ботир Жабборов ҳам лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Сайидқулов Дилмурод Бастамович Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шу билан бирга, Президентнинг тегишли фармойиши билан Бабаев Фарруҳ Мансурович Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фарруҳ Бабаев бунга қадар Солиқ қўмитасида Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг