Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугундан Ўзбекистонда электрон виза берилиши бошланди

Бугундан Ўзбекистонда электрон виза берилиши бошланди

Фото: «Norma.uz»

Хорижлик фуқароларга республикамиз ҳудудида 30 кунлик муддатда бўлишлари учун бир марталик электрон виза берилади.

Бугун, 15 июлдан бошлаб чет элликларга мамлакатимизга туристик мақсадларда келишлари учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш бошланди.

Энди хорижликлар кириш бўйича сайёҳлик визасини расмийлаштиришлари учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари шарт эмас. Электрон виза хорижлик фуқаро учун республика ҳудудида бир маротаба 30 кунлик муддатга келиши учун берилади ва берилган кундан бошлаб 90 кун давомида амалда бўлади.

Визани расмийлаштириш ва бериш бўйича мурожаат у берилган кунни инобатга олмаган ҳолда икки иш кунида кўриб чиқилади.

Берилган электрон виза хориж фуқаросининг e-visa.gov.uz тизими расмий порталига қилган мурожаатида кўрсатиб ўтилган электрон почтасига юборилади.

Электрон визани расмийлаштириш учун юборилган мурожаат Ўзбекистонга келиш бўйича белгиланган муддатгача уч кундан кўп бўлмаган вақтда амалга оширилади.

Тўлов халқаро тўлов тизими орқали электрон кўринишда бажарилади.

Турист ўтказиш пунктидан ўтаётганда электрон визасини қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг