Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Бухорода эркин иқтисодий зона ташкил этилади

Фото: «Спутник»

«Бухоро-Агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ Бухоро вилоятида «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

«Бухоро-агро» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати у ташкил этилган кундан бошлаб, мазкур муддатни кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади.

«Бухоро-агро» ЭИЗнинг асосий вазифаси этиб, шу жумладан иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мамлакатимизда 16 та эркин иқтисодий зона фаолият юритиб келаётган эди. Булар «Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Сирдарё», фармацевтика соҳасига ихтисослашган «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари шунингдек, туризмга ихтисослашган «Чорвоқ» эркин туристик зонаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг