Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода Ўзбекистон – Россия жарроҳларининг биринчи форуми бўлиб ўтди

Бухорода Ўзбекистон – Россия жарроҳларининг биринчи форуми бўлиб ўтди

Бухорода Ўзбекистон – Россия жарроҳларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум 2018 йил 8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда Александр Василевич Вишневский номидаги Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги миллий тиббий тадқиқот марказининг нуфузли академиклари, етакчи мутахассислари, ROSOMED – “Россия тиббиётда симуляцион ўқиш жамияти” Умумроссия жамоат ташкилоти, академик Восит Вохидович Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Жарроҳлик маркази академик ва профессорлари,  Республика Ихтисослаштирилган Шошилинч тиббий ёрдам маркази врачлари ва юртимизнинг турли бурчакларидан мутахассислар ташриф буюришди.

Форумда жарроҳликнинг долзарб масалалари ва жарроҳликда инновацион технологияларнинг самарали ривожланиши, тиббиёт ривожининг замонавий босқичида трансплантация технологиялари, жароҳатларнинг маҳаллий даволаш усуллари, браксезафалик ва висцерал дебранинг операциялари хирургияси, коронар артерияларни режалаштирилган стентлаш бўйича замонавий ғоялар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Форум давомида академик Амиран Шотаевич Бухоро давлат тиббиёт институтининг фахрий профессори дипломи билан тақдирланди.

Шу билан бирга тиббиёт фанлари ва амалиёти соҳасида эришилган ютуқлар, ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш, мукаммал иш ва институтни ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани учун “А.В.Вишневский номидаги институт” эсдалик нишони билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов, вилоят ҳокими Ў. Барноев, институт ректори А.Иноятов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси босгҳлиғи И.Нарзиев, институтнинг факултет ва госпитал хирургия кафедраси мудири профессор Р.Ахмедов, ўқув тарбия ишлари проректори доцент Г.Жарилкасинова тақдирланишди.

Форум иштирокчилари форум замонавий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг кенг кўламли масалалари бўйича илғор тажриба алмашиш учун қизиқарли майдонга айланганини таъкидладилар.

Форум якунида "Тиббиётда янги кун" илмий-амалий журналини А.В.Вишневский номидаги марказ билан биргаликда нашр этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шунингдек, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб А.В. Вишневский номидаги Хирургия институтининг филиалининг очилишига келишиб олишди.

Кейинчалик ушбу форумни Александр Василевич Вишневскийнинг юртида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, ROSOMED ижрочи директори Колиш Александр Львович ва Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Амрилло Шодиевич Иноятов Россия ситимуляцион таълимини Бухоро тиббиёт институтининг симуляцион марказида жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг