Бухорога бош эколог тайинланди
Бухоро вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Абдуллаев Жасурбек Убайдуллаевич тайинланди.
Жасурбек Абдуллаев 1981 йил 7 октябрда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 2002 йилда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг бакалавр босқичини, 2004 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида фаолият юритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter