Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британия ҳукумати Трамп – Путин учрашувидан ҳадиксираяпти

Буюк Британия ҳукумати Трамп – Путин учрашувидан ҳадиксираяпти

Фото:«Getty Images»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзи ва Путин ўртасида ўтказилиши кутилаётган учрашув ҳақидаги баёноти НАТОга аъзо давлатлар ва Россия чегарасида кескин вазиятни юзага келтиришидан Буюк Британия ҳукумати қўрқаяпти. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Буюк Британия ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путиннинг учрашувида Америка томонининг нима дейишидан, қандай қарорга келишидан чўчимоқда.

Бу ҳақда «Bloomberg» Буюк Британия ҳукумати маълумотларига таяниб хабар тарқатган.

Учрашув НАТОга аъзо давлатлар, шу жумладан, Буюк Британия ҳарбий кучлари жойлашган ҳудуд ва Россия чегарасида кескин вазиятни юзага келтириши мумкин экан.

Трампга музокара таъсир қилиши, у учрашув ўтказиладиган жой ҳақидаги қарорини ўзгартириши мумкин. Бу тажрибадан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан учрашувни ўтказиш санасини белгилаб олган эди. Унга кўра музокара НАТОнинг шу йил 11 — 12-июль кунлари ўтказиладиган саммитидан кейин уюштирилиши керак эди. Америка президенти учрашув Ҳельсинкида бўлиши мумкинлигини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг