Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Буюк Британияда коронавируснинг янги штаммлари аниқланди

Буюк Британияда коронавируснинг янги штаммлари аниқланди

Буюк Британиянинг Бристол графлигида коронавируснинг янги штамми топилди. Қўшма Қиролликнинг янги респиратор вируслар хавфи бўйича маслаҳат гуруҳи ҳисоботида айтилишича, Англия жануби-ғарбида топилган янги штамм «ташвишлантирувчи» мутациялар тоифасига киради.

Янги штамм илгари Англия жануби-шарқида топилган коронавируснинг кент варианти («британ штамми»), қолаверса, Бразилия ва Жанубий Африкада аниқланган штаммлардан тафовут қилади, дейишмоқда инглиз олимлари.

Маслаҳат гуруҳи, шунингдек, Англия шимоли-ғарбида, Ливерпулда (Мерсисайд графлиги) топилган янги штамм «ўрганилаётган вариант» тоифасига киритилганини маълум қилди. Мамлакат бўйича бристол ва ливерпул штаммларини юқтирган 76 нафар бемор рўйхатга олинган.

Англия соғлиқни сақлаш мутахассислари вакциналар бу штаммларга ҳам қарши туриб беришига ишонишмоқда.

Шундай қилиб Қўшма Қиролликда коронавируснинг «ташвишлантирувчи» мутациялари тўрттага етди: кент, бристол, бразил ва жанубий африка штаммлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг