Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Ҳар бир нохушлик, муваффақиятсизлик ва ҳатто салбий тажриба ҳам мислсиз неъмат олиб келиши ҳамда пинҳоний шукроналик сифатида юзага чиқиши мумкин. Муваффақиятсизлик ва мағлубият, бу ─ шундай тилки, унинг кўмагида табиат барча одамлар билан гаплашади ва шикастанафсликни бунёд этади. Бу эса донишмандлик ҳамда англашни туҳфа этиши мумкин.
Инсон ҳеч қачон муваффақиятсизликни бошидан кечирмасдан ва мақсади йўлида мағлубиятга учрамасдан яшаши мумкин эмас, деган эди бир донишманд. Бу донишманд одам бир ҳақиқатни кашф этган, унга кўра, инсон муваффақиятни қай даражада эгалласа, омадсизлик ва мағлубиятни ҳам айнан шу ҳолатда бартараф этишга қодир бўлади.
Ва у яна бошқа муҳим кашфиётга қўл урган эди: буюк ишлар одамлар эллик ёшдан ўтгандан сўнг амалга оширилган. Шу билан бирга донишманд яна бир кашфиётни айтган эди: ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишилар, асосан, олтмиш билан етмиш ёш орасида айниқса самарали ишлар экан.
Авраам Линкольн ёшлик чоғида онасидан ажралди. Кўпчилик бу ёшда моддий неъмат белгисини билиш мумкин эмас, дейишади. Аммо бу йўқотиш унга ўгай онани ҳадя этди. Ана унинг таъсири туфайли Линкольн руҳланиб таълим олди ва ҳаётда муваффақиятга эришди.
Маршал Филд Чикагода рўй берган катта ёнғин туфайли ўзининг дўконидан, шу билан бирга барча пулларидан маҳрум бўлди. У култепа ёнидаги тутаб турган чала ўтинларни кўрсатиб: «Мен мана шу жойнинг ўзида дунёдаги энг катта универсал дўкон қураман», ─ деди. Бугун Стонт ва Рендольф кўчалари бурчагида Чикагодаги энг йирик «Маршал Филд» компанияси қад кўтарганини кўрамиз. Бу тарихий воқеа шуни кўрсатадики, ҳар бир муваффақиятсизлик негизида унга теппа-тенг моддий неъмат аломатлари мавжуд бўлади. Бу аломатни пайқаб, уни бир қучоқ муваффақиятлар гулига айлантириш учун баъзида жасорат, ишонч ва тасаввур талаб этилади.
Бунга мисол қилиб, Майкл Л.Бенидамни келтириш мумкин. У 86 ёшида дунёдаги энг йирик нефть қидирувчи ҳисобланар, шахсий бойлиги эса бир неча юз миллион доллар деб баҳоланар эди.
Бенидам ўзининг муваффақият сири тўғрисида шундай деган эди: «Мен энг оғир пайтда ҳам фақат олдинга қараб юришни давом эттирдим, чунки шунга ўрганган эдим». У мағлубиятни ғалабага айлантирар экан, энг асосий сабоқни ўзлаштириб олди: қабул қилинган қарорларда ўзининг фикр-мулоҳазаларига таянди. Шунинг учун «олдинга қараб юришда давом этди» ва жойлардаги нефть захиралари, у кашф этган нефтнинг умумий ҳажми тарихдаги миқёсидан ниҳоятда ошиб кетди.
Бенидам Филиппинда нефть излаш билан банд экан, муваффақиятсизлик унинг этагидан тутди. Бенидам бу ишдан ортга чекинар экан, шундай деди: «Буларнинг барчаси ўйиннинг бир қисми. Ҳамма жойдан нефтни топиш мумкин эмас. Агар шундай бўлганида нефть – разведкага ҳожат қолмас эди».
Америка тарихида муваффақиятсизликларни енгиб, шон-шарафга эришган кишилар тўғрисида мисоллар тўлиб ётибди. Ҳатто жисмоний етишмовчиликлар ҳам Франклин Д.Рузвельт, Теодор Рузвельт, Элен Келлер ва Томас Эдисон каби кишиларга тўсиқ бўла олмади.
Сиз ўз мағлубиятларингиздан худди Ғарбий Виржиния штатидаги Морганштаунда яшовчи М.Дэвис каби хулосалар чиқариб олинг. У Буюк Турғунлик даврида кўмир қазиб чиқарадиган компаниясидан, шу билан бирга уйи ва мебелларидан, барча мол-мулкидан маҳрум бўлди. Кейин эса фақат қолган-қутгани билан қаноатланиб, ўзини банкрот дейишдан воз кечди. Ва маълум бўлишича, ана шу ёндашув энг катта қиймати эди. Унинг ёрдамида ўзини ҳалокатга етаклаган чақириқни қабул қилди ва ўзининг барча катта-катта қарзларини тўлади.
Дэвис Морганштаундаги «Дэвис–Уилсон» кўмир компанияси президенти сифатида улкан бойликка эга бўлибгина қолмади. Шу билан бирга у дунё миқёсида тинчлик учун курашда энг йирик лидерлардан бири бўлиб танилди.
Муваффақиятлар тўлқинига тушиб қолдингизми? Мағлубиятлардан сабоқ чиқаринг ва ҳар бир омадсизликда унга тенг бўлган ноз-неъмат аломатларини кўра олинг. Ҳаётда доимо иккита муҳим асос иштирок этади. Бири шундан иборатки, муваффақият муқаррар равишда инсоннинг пайига тушиб кутиб туради. Иккинчи асосга кўра, ҳар бир мағлубиятда кўпинча яширин шаклда шунга тенг бўлган фаровонлик, неъмат белгиларини топиш мумкин.
Бу икки ҳолни таҳлил эта туриб, Яратганнинг ўзи бизни англаш, донишмандликни ва курашда кучларга эга бўлишни ўргатишни мўлжаллаганини англаш қийин эмас. Муваффақиятсизлик ва мағлубиятлар бизни ақлни ривожлантириш ва олдинга қараб қадам ташлашга мажбур этади.
Биз азият чекаётганимизда, мағлубиятлардан сабоқ чиқариш имкониятини англашимиз кўпинча қийин кечади, аммо вақт энг яхши ҳакам, кимки сидқидилдан кўришни истаса, уни дарҳол намоён этади.
(Наполоен Хилл китобидан)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter