Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чет элга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Чет элга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Фото: Департамент

Қирғизистон Республикасининг Ўш тиббиёт университетига имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Я.А. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш тиббиёт университетига кириш имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг