Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чиғаноқ» лойиҳасининг илк китоби нашрдан чиқди

«Чиғаноқ» лойиҳасининг илк китоби нашрдан чиқди

«Микрокредитбанк» АТБ ҳамда «Ижод нашр» нашриёти Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқиш, халқимизнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш мақсадида ҳамкорликда «Чиғаноқ» лойиҳасини ишлаб чиқди.

Лойиҳа доирасида бугунги ўзбек шеърияти ва насрининг кўзга кўринган навқирон вакилларининг китоблари банк молиявий кўмагида чоп этилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа бўйича дастлаб 5 нафар муаллифнинг китобларини нашр этиш ҳамда талабга қараб давом эттирилиши мақсад қилинган.

Муаллифлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида таъсис этилган нуфузли таҳрир ҳайъати ҳамда банк Раҳбарияти томонидан танланди. 

Банк жамоаси аҳолига молиявий хизматлар таклиф этиш билан бир қаторда, миллий адабиётнинг дурдона намуналарини ватандошларимизга етказиш, китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа доирасидаги илк асар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Фахриддин Ҳайит ижодига мансуб бўлган «Осмон ерга яқин» китобини нашр этишда кўмаклашди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон таъкидлаганидек, «бу китоб бир ижодкор кўз ўнгида кечаётган ҳаёт ҳақида».

«Биз эса ушбу асарни ўзбек ўқувчиларига тақдим этаётганимиздан ҳурсандмиз. Ўйлаймизки, «Чиғаноқ» лойиҳаси доирасида нашрдан чиқадиган асарлар халқимизга манзур бўлади», – дейилади Банк ахборот хизмати маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг