Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилидаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 122 нафарга етди

Чилидаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 122 нафарга етди

Чилида давом этаётган кучли ўрмон ёнғинлари камида 122 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 300 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. Мамлакатда давом этаётган кучли жазирама ва қурғоқчилик шароитида сўнгги 24 соат ичида 180 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари қайд этилди, минглаб бинолар вайрон бўлган.

Мамлакат президенти Габриэл Борик ёнғин ўчоқларидан бири бўлган Валпараисога ташрифи чоғида ёнғиннинг давом этиши қурбонлар сонини орттиришини тан олди.

Маҳаллий ўрмон хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, биргина 4 феврал куни бутун мамлакат бўйлаб 188 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган бўлиб, уларнинг умумий майдони 29 минг гектарга яқин.

Маълумот учун, минтақада кузатилаётган жазирама ва қурғоқчиликдан бошқа Лотин Америкаси давлатлари ҳам азият чекмоқда. Жумладан, Аргентинадаги Лос-Алерcес миллий боғида ҳам катта ёнғин чиқиб, паркнинг 3000 гектардан ортиқ майдонига жиддий зарар етказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг