Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзорда 1127 та муаммоли масалага ечим топилди

Чилонзорда 1127 та муаммоли масалага ечим топилди

Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ солиқ бошқармаси

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғига бириктирилган пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 65518 та хонадонлар ўрганилганда ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган 1127 та муаммоли масалаларга ечим топилди.

Жойларда ўтказилган учрашувларда сектор раҳбарининг амалий кўмаги билан яшаш шароити оғир бўлган 6 та хонадоннинг уй-жойлари таъмирлаб якунига етказилди 25 та хонадонда эса таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бугунга келиб, 8 та болалар майдончаси қуриб фойдаланишга топширилди. Ҳозирда 12 та болалар майдончаси қурилиши якунланиш арафасида.

Бундан ташқари, хомийлар томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 34 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 32 нафар фуқарога протез-ортопедия воситалари, эшитиш мосламалари, 363 нафар фуқарога бепул дори-дармон воситалари, 1192 нафар фуқаро озиқ-овқат маҳсулотлари, 80 нафар фуқарога зарурий маиший-техника жиҳозлари ва 447 нафар фуқарога моддий ёрдам пули ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан 300 нафарга яқин кўзи ожизлар учун хайрия тадбири ташкил этилиб, улар учун байрам дастурхони ёзилди. Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи хайрия тадбирида иштирок эта олмаган кўзи ожизлар жамиятининг 50 нафар аъзоларининг хонадонларига ташриф буюрди. Улар ҳолидан хабар олиб, байрамона таом ва совға саломлар улашди, деб хабар берди Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Фото: Тошкент шаҳар давлат солиқ солиқ бошқармаси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг