Чилонзорда ташлаб кетилган бир неча кунлик чақалоқ шифохонага жойлаштирилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 апрель куни соат 22.00ларда, 17-даха 1-уй олдида матога ўралган 7-10 кунлик соғлом қиз бола чақалоқ топилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Чақалоқ Учтепа туманида жойлашган она-бола шифохонасига жойлаштирилган. Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter