Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчида яна бир қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Овчилар нега жазоланмади?

Чироқчида яна бир қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Овчилар нега жазоланмади?

Скриншот

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган яна битта қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Ekologuz» хабар бермоқда. 

Олдинги ўлдирилган айиқларнинг овчилари жазосиз қолди. Бундан руҳланган бошқа овчилар эса ваҳшийликни давом эттиришмоқда.

«Қачонгача Қизил Китобга киритилган жониворларни ўлдирганларни оқлаб, жониворларни «қутирган», «одамга ташланган» деб ўзимизни алдаймиз? Ўзбекистонда бирорта жонивор қолмагунчами?» дейилади муносабатда. 

Эслатиб ўтамиз, Чироқчи тумани Лангар МФЙ Тутли қишлоғида ҳам қўнғир айиқ хўрланган ва ўлдирилган эди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг