Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чортоқда маст аёлни судраган шахсга ва аёлнинг ўзига суд ҳукми ўқилди

Чортоқда маст аёлни судраган шахсга ва аёлнинг ўзига суд ҳукми ўқилди

Наманган вилояти, Чортоқ туманида содир бўлган жанжал юзасидан суд ҳукми ўқилди.

2021 йил 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, Чортоқ шаҳар автошоҳ бекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ва бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган.

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг 1988 йилда туғилган сомсапаз Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган.

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

Чортоқ туман суди иш бўйича ҳуқуқбузарлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда ишга илова қилинган далил, хужжатларни ўрганиб, қуйидагича қарор қилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фуқаро Х. Ю. (сомсапаз)га нисбатан МЖтКнинг 52-модда, 2-қисми билан айб эълон қилиниб, жарима жазоси белгиланди.

Фуқаро Д. С. ва А. С. (аёлни қўлидан тортиб тинчлантиришга уринганлар)га МЖтКнинг 52-модда, 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Фуқаро А. Т. (видеони ижтимоий тармоқларда тарқатган)га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Ушбу жарималар давлат фойдасига ундирилди.

Маст ҳолда жанжал кўтариб, ҳудуддаги буюмлар ва объектларга зарар етказган аёлга эса 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг