Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чотқол қўриқхонасида 18 та Туркистон силовсини яшайди

Чотқол қўриқхонасида 18 та Туркистон силовсини яшайди

Туркистон силовсини оёқлари узун, думи калта, йирик мушук. Қулоқлари учида қалин тукли попуги бор.

Силовсинларнинг йириклари узунлиги 1 м, бўйи 60-65 см.гача бўлади. Ранги ўзгарувчан бўлиб, қизғиш малладан сарғиш кулранг тусгача. Думи ва қулоқлари учидаги попуги қора рангда.

Силовсин – ўрмон ҳайвони. Қўриқхона ҳудудида у кенг ва игна баргли ўрмонларни эгаллаган. Дарахтлар бўлмаган баланд тоғларда, қоялар орасида ҳам уни учратиш мумкин. Силовсин якка турмуш тарзини мақул кўради.

Ўзига тегишли тунда ов қиладиган кичик худудини тарк этмайди. Тунда ов қилиб, кундуз кунлари қоялар орасидаги овлоқ жойларда, йиқилган дарахтлар тагида ётади. Силовсин қоя тошларда, дарахтларда бемалол юради. Унинг узун оёқлари яхши юриш ва чопишга имкон беради. Шу сабабли мушуксимонлар орасида камдан-кам учрайдиган ҳолат, яъни ўлжасини биринчи уринишда тутолмай қолса, қувлаб етишга ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг