Дам олиш кунида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалади. Тунги ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, кундузи термометр устунчаси 35-37 даражагача, шимолда, жануб ва чўл зонасида 38-40 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага юқори.
Барча вилоятларда асосан ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида шанба куни об-ҳаво бироз беқарор бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter