Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна ёмғир, қор бўлиши кутилмоқда — Ўзгидормет

Яна ёмғир, қор бўлиши кутилмоқда — Ўзгидормет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 2-4 февраль кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши бошланади. Шанба куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Сирдарё вилоятида баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 2-4 февраль кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат асосан 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 3 даража илиққача бўлади.

3-4 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтимизда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 2-4 даража совуқ, кундуз кунлари 4-6  илиқ бўлади.

Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг