Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дамас»нинг янги моделлари намойиш этилди (фото)

«Дамас»нинг янги моделлари намойиш этилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 21 май куни журналист ва блогерлар учун Питнак шаҳарчасидаги «Хоразм авто» корхонасига пресс-тур уюштирилди.

Ушбу тадбирда корхона томонидан «Дамас» русумли автомобилларнинг янги моделлари намойиш этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу янги моделлар 1-1,5 ойда сотувга чиқарилади. Нархлари одатдаги «Дамас»лар билан бир хил бўлади, ўзгармайди, дейди Uzavtomotors компанияси директори Рустам Ражабов.

Фото: «Xabar.uz»

Автомобиллар рул ва ўриндиқлар тузилиши, ташқи қиёфаси ва юкхонаси билан аввалгиларидан фарқланади. Ушбу моделлар истеъмолчилар фикрини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг