Дания шаҳзодаси Хенрик вафот этди

Дания қироличаси Маргрете II нинг турмуш ўртоғи 83 ёшли шаҳзода Хенрик 13 февраль, сешанба куни вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Шаҳзода Хенрик икки ҳафта аввал Мисрда дам олаётган вақтда ўзини ёмон ҳис қилган. Уни маҳаллий шифокорлар кўздан кечиргач, Данияга етказилган ва 28 январдан буён Копенгагендаги Қироллик шифохонасида ётган. Тиббий кўрик унинг ўпкасида шиш борлигини аниқлаган, аммо безарар бўлиб чиққан. Мазаси қочишига ўпка инфекцияси сабаб бўлгани маълум қилинган.
13 февраль куни шаҳзода ўз ихтиёрига биноан шифохонадан чиқарилиб, Дания қироллик оиласининг Фреденсборгдаги қароргоҳига олиб борилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter