Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари ягона реестри бўйича тартиб белгиланди

Давлат хизматлари ягона реестри бўйича тартиб белгиланди

Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан “Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3707, 21.11.2025 й.).

Мазкур Низомда Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби белгиланди.  Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Давлат хизматлари ягона реестри “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади. Реестрда ҳар бир давлат хизматининг паспорти юритилади.

Давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Реестрдаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ ҳисобланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг