Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Декабр давомида об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги айтилди

Декабр давомида об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги айтилди

Фото: Xabar.uz

Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда декабрь ойлари қуруқ (ёғингарчилик меёрдан кам) бўлди. Бу йил декабр ойи қандай бўлади? Ҳақиқий қиш об-ҳавоси бўладими? Ёки декабрь ойининг об-ҳавосида илиқ даврлар кузатиладими

1-3 декабрда республика бўйича қиш фаслининг боши учун бироз илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади. 

4-5 декабрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 3-6 даражагача пасаяди. 

6-7 декабрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 12-15 даража илиққача кўтарилади. 

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради. 

Ҳарорат тартиби бўйича декабрь ойи ўртача иқлим меёридан 1-1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг айрим кунларида (2-4 кун) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 2-7 даража илиқдан 10-15 илиққача ўзгариб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг