Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Декабрда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олади» – Россия Саноат ва савдо вазирлиги

«Декабрда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олади» – Россия Саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақомини олади, деди Россия Саноат ва савдо вазирлиги департамент директори Михаил Анисимов.

«Декабр ойида Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилади. Умид қиламизки, Ўзбекистон билан ҳамкорлик «Евроосиё бешлиги»нинг янги форматида ривожланиш учун қўшимча туртки беради», – деди у «Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва шерикчилик» онлайн-конференциясида.

Эътиборли жиҳати, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бир неча кун аввал Вашингтондаги Атлантика кенгашида сўзлаган нутқида Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) кириши жамиятда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишдан кўра камроқ мунозараларни келтириб чиқаради, бу борада охирги савол очиқ қолмоқда деб айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати шу йилнинг майида Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарорни кўпчилик овоз билан тасдиқлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг