Депутатлар Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берди
![Депутатлар Назарбоевни Элбоши мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берди](https://xabar.uz/static/crop/4/1/920__95_4138705984.jpg)
Қозоғистон парламенти депутатлари Нурсултон Назарбоевнинг Элбоши мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз берди.
Қонун лойиҳасининг тўлиқ номи «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида»ги Конституциявий қонун ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» дея номланади.
Йиғилишда иштирок этган 90 нафар депутатнинг барчаси бир овоздан қонун лойиҳасининг кучга киришини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида қабул қилинган «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, мамлакат пойтахти номи ҳам Нур-Султондан Остонага ўзгартирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter