Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ ходими қўлга олинди

Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган ИИББ ходими қўлга олинди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамовни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди ва унга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига таяниб «Газета.uz» хабар қилмоқда.

Жиноят содир этишда гумон қилиниб шаҳар ИИББ ҲПБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси) катта инспектори Р.Абдуллаев (1985 йилда туғилган, ИИВ тизимида 2009 йилдан ишлаб келган) ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни соат 21:10 ларда Миробод тумани, Т.Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида Дилшод Акрамовнинг (1979 йилда туғилган, ИИВ тизимида 1996 йилдан ишлаган, шаҳар ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилганди.

2018 йил 4 август куни мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура «Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш» бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг