Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диний масканлар тўлиқ хатловдан ўтказилади

Диний масканлар тўлиқ хатловдан ўтказилади

Дин ишлари бўйича қўмита уч ой муддатда ташкилот ва идораларга бириктирилган муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни динлар таснифи бўйича (исломий обидалар, яҳудийлик, христианлик, буддавийликка оид зиёратгоҳлар ва бошқалар) тўлиқ хатловдан ўтказади.

Бу ҳақда 30 апрель куни имзоланган «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида сўз боради.

2022 йил 1 сентябрга қадар республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхати шакллантирилиб, Uzbekistan.travel ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилади.

Шунингдек, хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар рўйхатидаги объектларнинг «чорлов нуқталари» туризм йўналишларига киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг