Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги биринчи водород бомбаси муаллифларидан бири вафот этди

Дунёдаги биринчи водород бомбаси муаллифларидан бири вафот этди

Фото: Reuters

Америкалик физик, дунёдаги илк водород бомбаси муаллифларидан бири Ричард Гарвин 97 ёшида вафот этди, деб хабар берди NYT.

Водород бомбаси яратилган пайтда у 23 ёшда эди.

АҚШнинг кўплаб президентларига Гарвин маслаҳатчи бўлган, Пентагон учун жосуслик тизими яратилишида қатнашган.

Ричард Гарвин ядровий қуролсизланиш тарафдорларидан бўлган, интервюларидан бирида водород бомбаси умуман бўлмагани яхши эди, деган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг