Дунёни нега яҳудийлар бошқаради?
Сайёрамиз аҳолисининг 0,2 фоизини ташкил қилувчи яҳудийлар тўғрисида гап кетганда кўз ўнгимизда тадбиркор, бой ҳамда жумбоқли миллат гавдаланади. Жаҳон миллиардерларининг энг бой ўнтаси, америкалик 200 та энг таниқли шахс, америкалик ёзувчиларнинг 60 фоизи, Нобель мукофотини қўлга киритганларнинг 22 фоизи, нуфузли университетлардаги таниқли олимларнинг учдан бир қисми яҳудий миллатига мансуб.
Айтишларича, инсоният тарихидаги илк тадбиркорлар яҳудийлардан чиққан экан. Улар 2 минг йиллар илгари бу иш билан шуғулланган. Бироқ уларнинг фаровон ҳаёти пул билан боғлиқ эмас. Оилавий муносабатлар, саломатликка эътибор, ишга муносабат, эътиқод ҳамда билимга бўлган иштиёқ бу муваффақиятнинг асосидир.
Яҳудийлар фарзанд ақлини таниши билан уйни китобга тўлдирадилар. Ҳар бир яҳудий фарзанди китоб ўқишни севиши шарт. Шу сабабли бўлса керак, аксарият яҳудий болаларининг ақлий салоҳияти 112 баллга тенг. Европа давлатларида бу кўрсаткич 100 баллни ташкил қилади. Тўғри, ақлий қобилият муваффақият учун асос эмас, бироқ у бошқа жиҳатлар билан уйғунлаштирилса, Жефф Безос, Ларри Элиссон, Марк Цукерберг каби етакчилар етишиб чиқадилар.
Яҳудийлар омадининг бош сири таълим билан боғлиқ. Ўрганиш ва таълим олишда диний ва ахлоқий қонун-қоидаларнинг ўрни юқори. Исроилда ҳомиладор аёлларнинг мусиқа тинглаши, пианино чалиши ҳамда математика китобларини ўқиши азалий қадриятга айланган. Яҳудий оналар муқаддас китоблар устига бир томчи асал томизиб, сўнг уни болаларига ялатадилар. Шу орқали болада китобга меҳр уйғонади.
Устозга ҳурмат масаласида яҳудийларга тенг келадиган миллатни топиш қийин. Жамият қоидаларига кўра, ўқитувчининг нуфузи отаникидан юқори туради. Боиси улар тараққиётнинг муҳим манбаси.
Яҳудий болалар дангасалик ва кўча чангитиш нималигини билишмайди. Чунки улар ҳеч қачон бўш ўтирмайдилар. Ота-оналар боласи ёшлигиданоқ банд бўлиши учун ҳаракат қилишади. Улар математика ва хорижий тилларни ўрганишади, бирор мусиқа асбобини чалишни машқ қилишади. Болаларнинг доимо банд бўлиши яҳудийча тарбияда табиий жиҳат ҳисобланади.
Айтиш мумкинки, «дунёни яҳудийлар бошқаради» деган гапнинг сири билимга эътибор ҳамда фарзанд тарбиясидаги ўзига хос ёндашувдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter