Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Душанбега қатновчи йўловчи поезд чипталарига чегирма жорий қилинди

Душанбега қатновчи йўловчи поезд чипталарига чегирма жорий қилинди

«Душанбе – Тошкент – Душанбе» йўналишидаги 301/302-сонли ҳалқаро йўловчи поезднинг чипталарига чегирмалар жорий қилинди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва  «Роҳи оҳани Тожикистон» ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилган.

Унга кўра, 2022 йил 6 сентябрдан бошлаб, 301/302-сонли «Душанбе – Тошкент – Душанбе» йўналишидаги ҳалқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган чипта нархининг тариф қисмига қўшимча 20 фоиз чегирма берилишига қарор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг