Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ ҳоким ўринбосарининг қўлга олиниши тафсилотларини очиқлади

ДХХ ҳоким ўринбосарининг қўлга олиниши тафсилотларини очиқлади

Фото: ДХХ

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи қўлга олингани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

ДХХ хабарига кўра, чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мазкур туман ҳудудидан 500 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари ҳамда мансабдор танишлари орқали Муборак тумани ҳокимлигининг заҳира ер фондидан 500 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари, жами 1000 гектар ер учун 80 минг АҚШ доллари талаб қилади.

У сўралган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг