Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ фирибгарликда гумонланган МЧЖ бўлим бошлиғини қўлга олди

ДХХ фирибгарликда гумонланган МЧЖ бўлим бошлиғини қўлга олди

Транспорт вазирлиги таркибидаги «Uzavtotrans servis» МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи «Т.А.» Россия фуқароси «А.В.»га тегишли халқаро йўловчи ташиш билан шуғулланувчи МЧЖ автобусларининг Тошкент – Самара шаҳарлари ўртасида чартер қатновларини йўлга қўйиш учун мансабдор танишлари орқали ёрдам беришни ваъда қилиб, хизмати эвазига 2020 йилнинг июль ойида ундан 5000 АҚШ доллари олади.

Аммо ваъдасининг устидан чиқа олмагач, мазкур шахс пулнинг 2700 АҚШ долларини қайтариб, турли баҳоналар билан қолган 2300 АҚШ долларини бермайди.

Алданганлигини тушуниб етган жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади.

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Т.А.» муқаддам олган пулининг 300 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг