Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосарини қўлга олди

ДХХ Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосарини қўлга олди

Фото:«Xabar.uz»

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқ туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман хокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, ўзи фаолият юритувчи бошқарманинг маъмурий биноси ёнида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у ушбу пулларни Янгиқўрғон тумани хокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланди.

Туман хокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси сифатидаги ваколатларидан фойдаланишни режалаштирган ушбу юқори лавозимли шахс бошқа МЧЖга қарашли ер майдонидан 10 гектарини ажратиб беришни мақсад қилган.

Шунингдек, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг