Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХга ишга киритиш учун 50 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

ДХХга ишга киритиш учун 50 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

ДХХ бир қатор вилоятларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилганларни қўлга олди.

Жумладан, Самарқандда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам бир неча бор судланган шахс танишлари орқали фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Наманганда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчиси ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Аввалроқ ДХХ АҚШга жўнатиш учун 20 минг доллар олган шахсни ушлаганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг