Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экопартия Ҳукуматнинг қарори лойиҳасига қарши чиқди

Экопартия Ҳукуматнинг қарори лойиҳасига қарши чиқди

Тошкент Ботаника боғининг нуфузи ҳамда муҳофазасига янада кўпроқ эътибор қаратиш керак, дейилади Ўзбекистон Экологик партиясининг қарор лойиҳаси бўйича муносабатида.

Қайд этилишича, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uzпорталида Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент Ботаника боғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари» давлат муассасаси балансига ўтказилиши белгиланган.

«Ўзбекистон Республикаси Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи ноёб илмий-уникал объект ҳисобланади.

Шу сабабли, Ботаника боғини Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш» тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ҳамда Ботаника боғига Миллий боғ мақомини бериш орқали унинг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш керак деб ҳисоблаймиз.

Мазкур масала бўйича партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан Ҳукуматга депутатлик сўрови юборилди», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг