Эксперт пул алмашиши ҳақидаги саволга жавоб бермади
Эксперт, ҳуқуқшунос, иқтисодчи Адҳам Шодмонов ЎзА саволларига жавоб берди.
ЎзА экспертга шундай савол берган:
— Пул алмашар экан деган миш-мишларга сизнинг фикрингиз? Қачон ва қандай вазиятларда давлат пули ўзгариши мумкин? Агар шундай эҳтимол бўлса, одамлар қанча вақт олдин хабардор этилади?
Ушбу саволга у шундай жавоб қайтарган:
— Миш-мишлардан хабардор бўлиш, қайсидир маънода огоҳлик ва профилактика чорасидек таъсир қилиши мумкин. Бироқ иқтисодий-молиявий ва банк тизимида миш-мишларга эмас, расмий баёнотларга таянган маъқул.
Айтиш керакки, ЎзА ушбу экспертнинг қаерда фаолият кўрсатиши ҳақидаги маълумотни келтирмаган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси сифатида ҳам айнан Адҳам Шодмонов исмли депутат фаолият кўрсатади. Аммо ЎзАга интервью берган эксперт айнан у ёки у эмаслиги ҳақида бизда маълумот йўқ.
Халқимизда «Мен нима дейману, қўбизим нима дейди?», деган нақл бор. Афсуски, кўриб турганингиздек, кўплаб масъуллар, экспертлар конкрет қўйилган саволга «айланиб ўтиб кетиш» усулидан ҳамон фойдаланмоқда.
Хулоса эса ўзингиздан...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter