Экспертлар аккумулятори энг яхши «iPhone»ни аниқлашди
![Экспертлар аккумулятори энг яхши «iPhone»ни аниқлашди](https://xabar.uz/static/crop/2/9/920__95_2984472672.jpg)
Экспертлар аккумулятори энг яхши «iPhone»ни аниқлашди. Қатор синовларни ўтказиб улар шундай тўхтамга келишди: бу «айфон» бошқаларидан бир ярим баравар кучли. Бу ҳақда «PhoneArena» хабар берди.
Гап янги чиққан «iPhone XR» ҳақида кетмоқда: мутахассислар уни «iPhone 8» ҳамда «iPhone 8 Plus» билан таққослаб кўришди.
Синовлар «iPhone XR» бир қувват олишда ўта юқори босим билан ишлатилганда 16 соат чидаб беришини кўрсатган. Фақат мусиқа тингланса у тинмай 50 соат ишлаб бераркан. Яъни қуввати «iPhone 8 Plus»га нисбатан бир ярим баравар кўп вақтга етади.
«iPhone XR» октябрь ойининг иккинчи ярмида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter