Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элбек Раҳимов қотиллари очиқ суд қилинади

Элбек Раҳимов қотиллари очиқ суд қилинади

Хабарингиз бор, айни пайтда Қаршида Бош прокуратура, Олий суд ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Олий суд раиси Козимжон Комилов спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилгани билан боғлиқ воқеага тўхталиб, бу бўйича суд иши барча учун очиқ тарзда ўтказилишини маълум қилди.

«Тергов ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ким айбдор бўлади, мен билмайман. Лекин уларнинг иши очиқ судда кўрилади ва унда журналисту блогерлар бемалол қатнашиши мумкин бўлади», деди Олий суд раиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг