Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлади

Электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлади

«Ҳудудий электр тармоқлари» янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди. 

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг