Энди метронинг устки қисмида назорат постлари бўлмайди

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пастки қисмдаги назорат постлари эса аввалгидай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Хабарга кўра, ҳозирда Ўзбекистон, Миллий боғ, Машинасозлар метро бекатларида ички ишлар ходимларининг хизмати тугатилди. Йил охирига қадар барча метро бекатларида ички ишлар ходимлари хизмати тугатилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter