Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди ўзбекистонликлар давлат томонидан Туркияга ишга юборилади

Энди ўзбекистонликлар давлат томонидан Туркияга ишга юборилади

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Равшан Ибрагимов (суратда чапда) ва «Тayga grup» компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон.

Фото: «Facebook» / Foreign Employment Migration Agency

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида Туркиянинг Тayga grup компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда қайд этилишича, агентлик шу пайтгача ташкилий ишга ёллаш соҳасида Россия, Жанубий Корея, Япония ва Польша билан ҳамкорлик қиларди. Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, Германия, Қозоғистон ва Уммон султонлиги билан музокаралар олиб борилмоқда. Энди эса Туркия билан ҳам ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бошланди.

«Тayga grup» 2006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

«Тayga grup» компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқоннинг билдиришича, Туркиядаги меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига катта эҳтиёж бор. Компания билан ҳамкорлик қилувчи иш берувчилар рус ва инглиз тилларини биладиган ходимларни талаб қилади. Сайёҳлик соҳаси мавсумий бўлганлиги учун ходимлар билан бир йилгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси имзоланади.

Яқин кунлар ичида Туркияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истайдиган фуқароларни танлаб олиш жараёни бошланади.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Равшан Ибрагимов (суратда чапда) ва «Тayga grup» компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон.
Фото: «Facebook» / Foreign Employment Migration Agency
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг