Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг тез учувчи дрон Гиннес рекордлар китобига кирди

Энг тез учувчи дрон Гиннес рекордлар китобига кирди

Жанубий Африканинг Ғарбий Кейп провинциясида яшовчи Люк Белл ва унинг отаси Майк дунёдаги энг тез, соатига 480 километр тезликка эриша оладиган дронни яратди. Унинг корпуси углерод толасидан тайёрланган, қисмлари эса 3 D форматда ишлайди. 

Дрон аккумуляторли масофадан бошқариладиган (РC) квадрокоптер тезлиги бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Жаҳон рекорди сифатида сертификатга эга бўлиш учун учувчисиз ҳаво қурилмаси қарама-қарши йўналишда иккита парвозни муваффақиятли бажариши керак эди.

Максимал тезлик соатига 510 километрда қайд этилган - дрон сониясига 142 метр тезликда уча олади.

Лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни осмонга кўтариш учун бир неча ой керак бўлди. Дрон Peregreen 2 номини олди. Бунгача ҳаваскор муҳандислар Peregreen`ни яратгандилар, у соатига 397 километр тезликка эришди, бироқ бу рекорд деб тан олинмади. Шундан сўнг муҳандислар дронни модернизация қилишга қарор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг