Ер участкаси ижарасини узайтириш тартиби белгиланди
Ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори (255-сон, 18.05.2026 й.) билан «Ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламент ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ариза берувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- аввал расмийлаштирилган ер участкасининг ижара шартномаси;
-ер участкасининг ижарачиси номидан ҳаракат қилингани бўйича ишончнома (агар ижарачининг номидан бошқа шахс мурожаат қилса).
Ижарага берувчи тегишли ваколатли органларнинг маълумотларини олганидан сўнг 10 иш куни ичида:
-ер участкасидан мунтазам равишда фойдаланилмаётгани тўғрисида маълумот мавжудлигини текширади;
-ариза келишилгани ёки рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ариза берувчига юборади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун БҲМнинг 1 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ер участкасининг ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан имзолангандан сўнг автоматик тарзда ариза берувчига юборилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter