Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер юзида кучли магнит бўрони бошланди

Ер юзида кучли магнит бўрони бошланди

Фото: «Hurriyet.com»

Мутахассислар бугундан кучли магнит бўрони бошланиши ҳақида огоҳлантирмоқда, дея хабар беради «Hurriyet.com» нашри.

Қуёшдаги иккита улкан туйнукнинг Ер юзига бурилиши туфайли сайёрамизда магнит бўрони кузатилади. Шу боис электр жиҳозлар, сунъий йўлдош алоқа тизими инсонларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Магнит бўрони Европанинг шимолида Шимолий ёғдулар тимсолида яққол кўринади.

«Aurora Borealis» (Ярим шарнинг порлаши) деб номланган табиат ҳодисасини Исландия, Норвегия, Финландия ва Швецияда томоша қилиш мумкин.

Бугун, 4 октябрдан бошланадиган магнит бўрони 7 октябргача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг