Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасида воситачи бўлишга тайёр
Туркия дипломатик каналлар орқали Исроил ва Фаластинни можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга, жумладан, ушбу давлатлар раҳбарларининг учрашувини ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан телефон орқали гаплашган.
Эрдўғон томонларни ўт очишни тўхтатиб, музокараларни давом эттиришга чақирди.
Анқара, шунингдек, томонларга ҳар қандай воситачилик, жумладан, лидерлар учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Анқара дипломатик миссияси ҳам можарони ҳал қилиш учун Ғарб давлатлари билан алоқаларни давом эттирмоқда.
Уч кун ичида Исроил-Фаластин уруши натижасида исроилликлар орасида қурбонлар сони 900 нафарга етди. Исроилнинг Ғазо секторига берган ракета зарбалари натижасида қурбон бўлган фаластинликлар сони эса 687 нафарга етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter