Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон Туркия Марказий банки раҳбарини алмаштирди

Эрдўғон Туркия Марказий банки раҳбарини алмаштирди

Ҳофиз Гае Эркан истеъфога чиқишни сўрагач, Фотиҳ Карахан Туркия Марказий банкининг янги раҳбари бўлди. Бу ҳақда ҳукуматнинг расмий матбуот органи хабар берди.

Бунгача Фотиҳ Карахан Туркия Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фотиҳ Карахан 1982 йили Эскишеҳирда туғилган ва 2006 йили Босфор университетини математика ва саноат муҳандислиги бўйича тамомлаган. 2012 йилда АҚШнинг Пенсилвания университетида иқтисод бўйича магистр ва докторлик даражасини олган.

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Ню-Йорк Марказий банкида иқтисодчи сифатида бошлаган. Шунингдек, у Колумбия ва Ню-Йорк университетларида ўқитувчи бўлиб ҳам ишлаган. 2022 йил ноябрь ойида у Амазон компаниясининг бош иқтисодчиси этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг