Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудлар уч тоифага бўлинди

«Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Кадастр агентлигининг «Е-YER NAZORAT» тизими давлат ер назоратини юритишнинг ягона электрон платформаси ҳисобланади.
2026 йил 1 январдан махсус ваколатли давлат органларининг ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари фақатгина «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади.
Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудларни қуйидагича тоифаларга бўлиш белгиланди:
«қизил» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли юқори ҳудудлар;
«сариқ» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;
«яшил» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш эҳтимоли паст ҳудудлар.
Бунда «қизил» тоифадаги ҳудудларда махсус дронлардан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда камида 1 маротаба, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда махсус самолёт ёрдамида ҳар 6 ойда камида 1 маротаба мониторинг кузатувлари олиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter